date
views 297

Жиноятчилар футболчи ва унинг аёлини боғлаб, олиб қочди

Жиноятчилар футболчи ва унинг аёлини боғлаб, олиб қочди

“ПСЖ” клуб дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг уйига ўғри тушди, дея хабар қилмоқда Actu17.

20 июлдан 21 июлга ўтар кечаси италиялик посбоннинг Париждаги уйига жиноятчилар кириб борган. Улар эшикни бузиб кирган. Зарар 500 минг еврога баҳоланмоқда.

Ўғрилар Доннарумма ва унинг турмуш ўртоғини боғлаб, олиб кетган. Кейинроқ жуфтлик ўғрилар қўлидан қутулишга муваффақ бўлган ва уйдан узоқ бўлмаган меҳмонхонага борган. Меҳмонхона ходимлари полицияга хабар қилган. Шок ҳолатидаги жуфтликни шифохонага олиб кетишган.

Жиноят Парижнинг безорилик билан курашиш бўлими томонидан тергов қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жиноятчилар футболчи ва унинг аёлини боғлаб, олиб қочди