date
views 145

Илон Маск бир кунда 18,4 миллиард доллар йўқотди

Илон Маск бир кунда 18,4 миллиард доллар йўқотди

Америкалик тадбиркор Илон Маск бир кунда 18,4 миллиард доллар йўқотди. Буни Forbes Real-Time рейтинги маълумотлари тасдиқлади.

SpaceX асосчисининг молиявий йўқотишига Tesla акцияларининг қулаши сабаб бўлди. 2023 йилнинг иккинчи чораги учун ҳисобот эълон қилинганидан сўнг, сармоядорларнинг ҳафсаласи пир бўлган электромобил ишлаб чиқарувчи компания акциялари деярли ўн фоизга тушиб кетди. Компаниянинг фойдаси 2021 йилдан бери энг паст даражага тушди, маржа эса кўп йиллик энг паст даражага — 18,1 фоизга камайди.

Маскнинг ўзи 13 фоиз акцияларига эгалик қилувчи Tesla компаниясининг муваффақиятсизликларини Уоррен Баффетдан иқтибос келтириб, тушунтиришга ҳаракат қилди. Унинг таъкидлашича, фонд бозори «маст телба» бўлиб, унинг кайфиятини олдиндан айтиб бўлмайди.

Миллиардернинг бойлиги қисқаргани туфайли у сайёрамизнинг энг бой одамлари рейтингидаги биринчи ўринни LVMH холдинги эгаси Бернард Арнога деярли бой бериб қўйди. Франциялик тадбиркор охирги 24 соат ичида 952 миллион долларга бойиди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Илон Маск бир кунда 18,4 миллиард доллар йўқотди