06:56 / 22.07.2023
328

ЖАР Путин мамлакатга келса, уни ҳибсга олишга рози бўлди

Фото: AP Photo

Жанубий Африка Республикаси Адлия вазирлиги давлат прокуратураси директори Шамила Батохидан Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олиш учун ордер беришни сўради. Бу ҳақда Претория суди баёнотига таяниб, News24 хабар берди.

ЖАР халқаро алоқалар департаменти Халқаро жиноий суднинг ордерини мамлакат Адлия вазирлигига тақдим этганидан икки ой ўтиб ордер бериш сўралган. Прокуратура ҳукуматни Путин BRIKS саммити учун ЖАРга келса, уни ҳибсга олишга ишонтириш учун судга мурожаат қилган.

19 июль куни ЖАР расмийлари Россия президенти саммитда қатнашмасини эълон қилганидан сўнг, мухолифатдаги Демократик альянс суддан Путинни мамлакатга келган исталган вақтда ҳибсга олишга буйруқ беришни сўраган.

News24 хабарига кўра, ҳукумат бу талабга рози бўлган. Демократик Альянс баёнот чиқариб, буни ўзининг хизмати деб атаган.

  • 17 март куни Гаагадаги Халқаро жиноий суди Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди. У Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний депортация қилишда гумон қилинмоқда. Худди шундай ордер Россия болалар омбудсманı Мария Лвова-Беловага нисбатан ҳам чиқарилган.
  • ЖАР президенти Сирил Рамафоса апрель ойи охирида унинг мамлакати Халқаро жиноий суд юрисдикциясидан “Халқаро жиноят судининг айрим мамлакатларга нисбатан адолатсиз муносабати” туфайли чиқишини айтган, бироқ икки кундан кейин расмийлар президентнинг баёнотини “хато изоҳ” деб атаган.
  • ЖАР президенти Сирил Рамафоса мухолифатнинг Халқаро жиноий суд олдидаги мажбуриятларини бажариш ҳақидаги талабига жавобан Путиннинг ҳибсга олиниши Россияга уруш эълон қилиш сифатида баҳоланишини айтди. Буни Кремль рад этди. Рамафоса идораси 19 июль куни Путин BRIKS саммити учун ЖАРга келмаслигини, Россия делегациясига эса ташқи ишлар вазири Сергей Лавров бошчилик қилишини айтди.
  • Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков саммитда Путин видеоалоқа орқали иштирок этишини билдирди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЖАР Путин мамлакатга келса, уни ҳибсга олишга рози бўлди
ePN