22:22 / 22.07.2023
72

Россияда мактаб ўқувчиларига дронлардан жанговар фойдаланиш асослари ўргатилади

Россияда мактаб ўқувчиларига дронлардан жанговар фойдаланиш асослари ўргатилади

Фото: Shutterstock

Россияда 1 сентябрдан мактаб ўқувчилари дронлардан жанговар фойдаланиш асосларини ўргана бошлайди. Машғулотлар дастлабки ҳарбий тайёргарлик курси доирасида ўтказилади, деди 21 июль, жума куни РИА «Новости» агентлигига берган интервьюсида Федерациялар кенгаши ҳузуридаги Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш кенгаши раиси ўринбосари Артем Шейкин.

Шейкиннинг сўзларига кўра, тегишли таклиф «Федерациялар кенгаши ҳузуридаги Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш бўйича кенгаш бўлимида ишлаб чиқилган ва Россия мудофаа вазирига юборилган». «Таклиф кўриб чиқилди ва қўллаб-қувватланди, жумладан, Таълим вазирлиги томонидан ҳам», - деди у.

Сенатор РИА «Новости» агентлигига тақдим этган Россия Мудофаа вазирлигининг жавобида айтилишича, дастур «дрон турлари, мақсади, ишлаш хусусиятлари ва умумий тузилишини ўрганиш, ҳудудни разведка қилиш ва душман дронларига қарши курашиш усулларини» кўзда тутади.

«Дастур Россия Таълим вазирлиги томонидан тасдиқланган ва жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб «Авангард» ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича таълим ташкилотлари ва ўқув-методик марказларида жорий этилиши режалаштирилган», — дейилади ҳужжатда.

Апрель ойи охирида Россия президенти Владимир Путин мактабларда дронларни бошқариш курсларини жорий этишга чақирди. Июнь ойи бошида «Важные истории» нашри Россия мактаблари болаларга дронларни қандай бошқаришни ўргатиш учун ўқув дронлари ва бошқа жиҳозларни харид қила бошлагани ҳақида ёзган эди. Давлат харидлари веб-сайтида нашр Санкт-Петербург, Калининград, Ёқутистон ва Сахалинск мактабларидан бундай жиҳозларни сотиб олиш учун аризалар топширилганини аниқлашга муваффақ бўлди.

Жорий йилнинг 1 сентябридан бошлаб Россия мактабларида «Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги асослари» («ОБЖ») курси бошланғич ҳарбий тайёргарликни ўз ичига олади. Аввалроқ 10-11-синф ўқувчилари Калашников автоматидан ўқ отиш қоидалари, қўл гранаталарининг ишлаши ва жангда биринчи тиббий ёрдам кўрсатишни ўрганиши ҳақида хабар берилган эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда мактаб ўқувчиларига дронлардан жанговар фойдаланиш асослари ўргатилади
ePN