23:29 / 22.07.2023
210

Украина дунёдаги энг кўп миналаштирилган давлат сифатида тан олинди

Украина дунёдаги энг кўп миналаштирилган давлат сифатида тан олинди

Фото: Wojciech Grzedzinski / The Washington Post

Украина дунёдаги энг кўп миналаштирилган давлатга айланди, деб ёзди The Washington Post. Урушнинг бу оқибатларини бартараф этиш учун юзлаб йиллар ва миллиардлаб доллар керак бўлиши мумкин.

Словакияда жойлашган GLOBSEC таҳлил маркази ҳисоботига кўра, Украина ҳудудининг тахминан 30 фоизи кўп меҳнат талаб қиладиган, қиммат ва хавфли миналардан тозалаш ишларига муҳтож. Гарчи давом этаётган жанглар аниқ тадқиқотлар олиб боришни имконсиз қилса-да, Украинанинг ўқ-дорилар билан ифлосланиши кўлами Афғонистон ва Сурия каби миналаштирилган бошқа мамлакатларникидан ошиб кетади.

Миналарни тозалаш бўйича HALO Trust халқаро нотижорат ташкилоти очиқ манбалардан олинган маълумотларга асосланиб, Украинада минадан тозалашни талаб қилувчи 2300 дан ортиқ ҳодисани аниқлаган.

Россия босқини бошланган 2022 йил февраль ойидан бошлаб, БМТ снарядлар ва миналардан ҳалок бўлган 298 нафар тинч аҳолининг ўлимини қайд этди, улардан 22 нафари болалар. Шунингдек, 632 нафар одам жароҳатланди.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина дунёдаги энг кўп миналаштирилган давлат сифатида тан олинди