15:00 / 23.07.2023
949

Россия Украинага 5 та турдаги баллистик ракета билан зарба берди (фото)

Россия Украинага 5 та турдаги баллистик ракета билан зарба берди (фото)

Кеча, 22 июль куни тунда Россия армияси Украинанинг Одесса вилояти ва бир нечта ҳудудларига навбатдаги ракета ҳужумини уюштирди.

Украина жанубий оператив қўмондонлигининг хабар беришича, Россия кучлари «Калибр», «Оникс», «Кҳ-22» ва «Искандар-К», шунингдек, «Искандар-М» баллистик ракеталари билан зарба берган.

Маълумотларга кўра, вилоят марказидаги Украина православ черковининг Спасо-Преображенский собори вайрон бўлган. Собордан ташқари, фуқаролик инфратузилмаси объектлари, кўп хонадонли ва хусусий уйлар, автомобиллар шикастланган ва вайрон бўлган.

Миллий полиция хабарига кўра, ҳужум оқибатида 1 киши ҳалок бўлган, 22 нафар инсон яраланган. Улар орасида 4 нафар бола ҳам бор.

Украина президенти Владимир Зеленский Оддесага қилинган ҳужум ҳақида шундай деган:

«Тинч шаҳарларга, турар-жой биноларига, соборга қарши ракеталар... Россия ёвузлигини оқлаб бўлмайди... Навбатдаги терактдан жабр кўрган ҳар бир кишига ёрдам кўрсатилмоқда. Мен одамларга ёрдам бераётган ҳар бир кишидан, Одесса ҳақида ўй ва ҳиссиётлари бор барчадан миннатдорман. Биз буни енгиб ўтамиз».


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Украинага 5 та турдаги баллистик ракета билан зарба берди (фото)
ePN