«АҚШ собиқ раҳбари Украинадаги воқеаларни ўттиз йил аввал билган...»

АҚШ собиқ президенти Ричард Никсон бундан 30 йил аввал Украинадаги можарони башорат қилгани айтилди. Бу ҳақда Американинг «The Wall Street Journal» газетаси хабар бермоқда.
Нашрнинг қайд этишича, 1994 йилда сиёсатчи Оқ уйнинг амалдаги раҳбари Билл Клинтон номига тегишли хат ёзган. Никсон Украинадаги вазиятни «портловчи» деб атади ва Киевдаги америкалик дипломатларнинг эътиборини кучайтиришга чақирган.
«Агар у назоратдан чиқиб кетса, Босниядаги вазият шунчаки болаларча чўпчагидек бўлиб қолади. Украина муҳимлигини инобатга олиб, сиздан дарҳол Киевдаги дипломатик иштирокимизни кучайтиришингизни сўрайман», — деб ёзган у.
Газетанинг таъкидлашича, сиёсатчи бу хабарни Клинтонга Россия ва Украинага икки ҳафталик сафаридан қайтганидан кейин юборган.
Шу вақт давомида етти саҳифадан иборат хат тафсилотлари ошкор этилмаган.































Изоҳлар 0
…