date
views 89

Ҳиндистонда 26 киши кўчки оқибатида ҳалок бўлди

Ҳиндистонда 26 киши кўчки оқибатида ҳалок бўлди

Ҳиндистон ғарбидаги Махараштра штатининг Иршалвади қишлоғида содир бўлган кўчки 26 киши қурбон бўлди. Бу ҳақда The Times of India газетаси маҳаллий ҳокимият органларига асосланиб хабар бермоқда. Яна 82 киши бедарак йўқолгани маълум қилинган.

22 июл куни уч аёл ва бир эркакнинг жасади топилди, дейди табиий офатларга қарши кураш миллий кучлари вакили.

Қишлоқ сайёҳлар учун машҳур жой, бу ерда махсус техникалар ёрдамида ишлаш иложсиз. Қутқарувчилар қўлда ишлашга мажбур.

Кўчки 20 июлга ўтар кечаси содир бўлди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, камида 225 киши истиқомат қиладиган қишлоқда жойлашган 48 та уйдан 17 таси вайрон бўлган ёки зарар кўрган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳиндистонда 26 киши кўчки оқибатида ҳалок бўлди