Ҳарбий идора воқеани «террорчилик ҳужумини амалга оширишга уриниш» деб атади.
Россия пойтахти мэри Сергей Собяниннинг маълум қилишича, Москвада икки нотурар бинога учувчисиз учоқлар томонидан берилган зарбалар қайд этилган.
ТАСС фавқулодда хизматларнинг дронлардан бири Москванинг Лихачев кўчасидаги кўп қаватли бизнес марказига бориб урилгани ҳақидаги маълумотини чиқарган.
Москвада учувчисиз учоқ қолдиқлари топилгунга қадар иккита кучли портлаш овози эшитилди, дея хабар бермоқда Reuters гувоҳларга таяниб.
Mash Telegram-канали Россия пойтахтининг маркази ва жанубида яшовчилар баланд товушлар ҳақида хабар берганини билдирди.
Telegram’даги «112» каналининг хабар беришича, дрон Лихачев кўчасидаги кўп қаватли уйга келиб урилган. Нашрнинг ёзишича, Комсомолский проспектидаги кўплаб биноларда ойналар синган.
Москвада Комсомолский проспектида дрон парчалари топилди, деб хабар берди ТАСС агентлигига фавқулодда хизматлар. Дастлабки маълумотларга кўра, қурбонлар йўқ. Комсомолский проспекти бўйлаб автомобиллар ҳаракати тўсиб қўйилди, деб хабар қилди Москва транспорт департаменти ўзининг Telegram-каналида.
“Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг