19:14 / 24.07.2023
762

Лукашенко Путиннинг олдига харита билан келди

Фото: Reuters

Беларусь президенти Александр Лукашенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан учрашиш учун Санкт-Петербургга “Польша қуролли кучларининг Иттифоқ давлати чегараларига жойлаштирилиши” акс этган харитасини олиб келди. Бу ҳақда “БелТА” хабар берди.

Беларусь раҳбарининг сўзларига кўра, Варшава бунинг учун жуда кўп ёлланган жангчилар ва асосий стратегик захиралардан фойдаланган.

“Ғарбий Украинанинг бўлиниши, Украинанинг парчаланиши ва ерларнинг Польшага берилишини қабул қилиб бўлмайди. Агар Украинанинг ғарбий аҳолисига ёрдам бериш керак бўлса, биз, албатта, уларни қўллаб-қувватлаймиз. Польшанинг тайёр бўлмаган ҳарбийларни ва ёлланма аскарларни дўзахга ташлаш сиёсати ҳеч нарсага олиб келмайди”, — дейди у.

Лукашенконинг айтишича, Польша бригадаларидан бири ҳозир Брестдан 40 километр, бошқаси эса Гроднодан 100 километр узоқликда жойлашган.

Маълумот ўрнида, 23 июль куни Лукашенко ва Путин “Иттифоқ давлати хавфсизлиги масалалари” бўйича учрашув ўтказди. Беларусь президенти Путинга Польшага ҳужум қилишни сўраган “Вагнер” устидан шикоят қилди.

Путин Польша Украинага “ҳужум қилишни” режалаштираётганини айтганди

Россия президенти Владимир Путин 21 июль куни Польша, Литва ва Украина ҳарбий иттифоқини тузиш орқали Польша кейинчалик Украина ҳудудини босиб олишни режалаштираётганини айтди. У Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Путин Польшанинг ғарбий ҳудудлари Иосиф Сталиннинг “туҳфаси” эканини таъкидлади.

Россия президенти Беларусга ҳужум эҳтимоли ҳақида ҳам гапириб, у ҳар қандай таҳдидга Россия биргаликда жавоб қайтаришини айтди.

“Беларусга келсак, у Иттифоқ давлат (Россия ва Беларусь иттифоқи — “Дарё” изоҳи)нинг бир қисмидир, Беларусга қарши тажовуз Россияга тажовузни англатади. Биз бунга қўлимиздаги барча воситалар билан жавоб берамиз. Бир гапни айтай — бу жуда хавфли ўйин ва бундай режа муаллифлари унинг оқибатлари ҳақида ўйлаши керак”, — деб қўшимча қилди Россия раҳбари.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лукашенко Путиннинг олдига харита билан келди
ePN