10:20 / 25.07.2023
215

NASA олтинга бой астероидга космик кемани юборади

NASA олтинга бой астероидга космик кемани юборади

Фото: NASA

NASA муҳандислари Psyche миссиясини тайёрлашнинг якуний босқичига ўтишди. Унинг доирасида космик кема деярли бутунлай темир, никель ва олтин каби металлардан ташкил топган Psyche астероидига юборилади.

Psyche кемаси Кеннеди космик маркази яқинидаги Astrotech заводида йиғилди. У 5 октябрга режалаштирилган парвоздан олдин якуний синовдан ўтказилмоқда.

Қурилма SpaceX Falcon Heavy ўта оғир ракетаси ёрдамида учирилади ва диаметри тахминан 279 километр бўлган Psyche астероиди томон йўналтирилади. Бу жисм астероидлар камари ичида парвоз қилмоқда. Манзилга етиб бориш учун олти йил ичида тахминан 4 миллиард километрни босиб ўтиш керак бўлади.

Psyche астероиди қуёш тизимининг энг катта марваридларидан бири деб аталади. Олимлар унинг иқтисодий ва илмий нуқтаи назардан қанчалик қимматли эканини яқинда англаб етди. Улар узоқдан олиб борилган кузатишлар натижасида астероид Қуёш тизимининг шаклланиши даврида муваффақиятсизликка учраган сайёра ядроси қолдиғи бўлиши мумкин деган хулосага келди. У деярли бутунлай металлардан иборат.

«Агар биз уни қўлга кирита олганимизда, дунё иқтисодиётидан ҳам катта, тахминан 10 квинтилион доллардан қимматроқ бўлар эди», деб таъкидламоқда олимлар.

Бироқ, Psyche астероидининг ҳақиқий қиймати бу сайёрамиз ядроси қандай кўринишда эканини билишдир. Олимлар Ерда сейсмик маълумотлардан фойдаланиб, сайёра ядросининг шакли, тузилиши ва хусусиятларини аниқлашга ҳаракат қилмоқда. Бу фақат рентген нурлари ёрдамида вайроналар остида кўмилган филни реконструкция қилишга уриниш каби. Psyche сайёра ядроси қандай кўринишда эканини ва Ер қандай таркиб топганини яхшироқ тушунишни таъминлайди.

Бундан ташқари, миссия келажакда экипаж парвозлари учун ишлатилиши мумкин бўлган технологиялар учун синов майдончаси бўлиб хизмат қилади. Парвознинг ўзи Falcon Heavy ракетасининг биринчи сайёралараро миссияси бўлиб, келажакда Марс миссияси учун пойдевор қўяди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NASA олтинга бой астероидга космик кемани юборади
ePN