16:30 / 25.07.2023
145

Патрушев АҚШни «Украина байроғи остида» киберҳужумлар тайёрлашда айблади

Фото: simplilearn
Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев АҚШни Россиянинг муҳим ахборот инфратузилмасига «Украина байроғи остида» киберҳужумлар тайёрлашда айблади.

«Украина ҳакерлик гуруҳлари Америка махсус хизматларининг бундай ҳужумларида фаол иштирок этмоқда», — дея қўшимча қилди Патрушев Жанубий Африкада БРИКС аъзолари ва яна еттита «бешлик дўстлари» давлатлари ҳамкасблари билан бўлган учрашувда, деб ёзади ТАСС.

«Катта еттилик» давлатлари Украинанинг узоқ муддатли хавфсизлигини таъминлаш учун кенг қамровли чоралар кўради. Бу НАТОнинг Вилнюсдаги саммитининг якуний куни – 12 июль куни эълон қилинган «Катта еттилик» баёнотида айтилганди.

«Катта еттилик» давлатлари Украина учун «хавфсизлик соҳасида аниқ, икки томонлама ва узоқ муддатли мажбуриятлар ва келишувлар» ишлаб чиқиш ниятида», дейилади ҳужжатда. Бу ёрдам, хусусан, қуруқликда, ҳавода ва денгизда замонавий ҳарбий техника етказиб бериш, Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчиларининг малакасини ошириш, разведка маълумотларини узатиш ва киберҳужумлардан ҳимоя қилишни ўз ичига олади.

Ҳужжатда айтилишича, ҳаво ҳужумидан мудофаа, артиллерия, узоқ масофага учувчи қуроллар, зирҳли транспорт воситалари ва бошқа муҳим имкониятлар, масалан, ҳаво жанги воситаларига устунлик бериш керак. Шу билан бирга, G7 давлатлари Украинани мудофаа саноатини янада ривожлантиришда қўллаб-қувватлаш ниятида.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Патрушев АҚШни «Украина байроғи остида» киберҳужумлар тайёрлашда айблади
ePN