17:00 / 25.07.2023
199

Россияда захирада бўлиш учун ёш чегараси 5 йилга оширилди

Россияда захирада бўлиш учун ёш чегараси 5 йилга оширилди

Фото: ТАСС

Россия президенти Владимир Путин захирада бўлиш ёшини беш йилга ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади. Тегишли ҳужжат 24 июль, душанба куни расмий ҳуқуқий ахборот порталида эълон қилинди.

«Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги қонунга ўзгартиришлар киритилди, улар 2024 йил 1 январдан амал қилади. Ёш чегарасининг ошиши аскарлар, матрос, сержант, старшина, прапоршчик ва мичман унвонига эга бўлганларга таъсир қилади. Биринчи тоифага кирувчилар учун ёш чегараси 35 ёшдан 40 ёшгача, иккинчиси учун 45 ёшдан 50 ёшгача, учинчиси учун 50 ёшдан 55 ёшгача оширилди.

Катта офицерлар учун сафарбарлик чақируви резервида бўлишнинг ёш чегараси 60 ёшдан 65 ёшгача, кичик офицерлар учун 55 ёшдан 60 ёшга кўтарилди. Олий офицерлар (генераллар) учун ёш чегараси ўзгартирилмади, у 70 ёш даражасида қолди.

Ўзгартиришлар, шунингдек, Мудофаа вазирлиги билан биринчи шартнома тузиш учун ёш чегарасини оширади. Ҳозир у катта офицерлар учун - 52 ёш, кичик офицерлар учун - 47 ёш. Янги қоидаларга кўра, идора билан биринчи шартномани мос равишда 62 ва 57 ёшда тузиш мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда захирада бўлиш учун ёш чегараси 5 йилга оширилди
ePN