date
views 133

Россияда губернаторларга ҳарбий компаниялар ташкил этишга рухсат берилиши мумкин

Фото: РИА Новости
Россия Давлат думаси томонидан июнь ойида биринчи ўқишда қабул қилинган, чақирув ёшини ошириш тўғрисидаги қонун лойиҳасига эълон қилинган тузатишларда ҳужжат мавзусига алоқадор бўлмаган бандлар мавжуд.

Хусусан, улар Россия ҳудудларига ўзларининг ҳарбийлаштирилган компанияларини ташкил этиш ва уларни қуроллантириш имконини берувчи қоидани ўз ичига олади.

Ушбу ўзгартириш губернаторларга хавфсизлик кучларини қўллаб-қувватлаш, давлат чегарасини қўриқлаш, сафарбарлик, ҳарбий ҳолат ёки уруш даврида қўриқлаш ва разведка гуруҳлари ҳамда ноқонуний қуролли гуруҳларга қарши курашиш учун давлат унитар корхоналарини ташкил этиш имконини беради.

Шу билан бирга, бундай компаниялар федерал ва минтақавий бюджетлар ҳисобидан молиялаштирилади.

«Агентство» нашрининг ёзишича, шу орқали Россия парламенти биринчи ўқишдан ўтган, бир-бирига боғлиқ бўлмаган қонун лойиҳасини иккинчисига қўшиш механизмини фаоллаштирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда губернаторларга ҳарбий компаниялар ташкил этишга рухсат берилиши мумкин