05:43 / 27.07.2023
463

Нигерда исён: президент ўз қўриқчилари томонидан ҳибсга олинди

Фото: African Union 

Нигер (Ғарбий Африка) президенти Муҳаммад Базум ўз қўриқчилари томонидан ҳибсга олинди. Бу ҳақда AFP’га таяниб, “Коммерсант” хабар берди.

Исёнга Муҳаммад Базум гвардия қўмондони генерал Умар Тчианини ишдан бўшатмоқчи бўлгани сабаб қилиб кўрсатилган. Нигер армияси президент гвардияси аскарларининг исёнини қўллаб-қувватламаган. Улар президент гвардиясининг “ҳиссиётларга берилиб кетган” жангчиларига ҳужум қилишга тайёрлигини билдирган.

Президент гвардияси давлат раҳбари қароргоҳига киришни тўсиб қўйган ва музокаралардан сўнг жаноб Базумни қўйиб юборишдан бош тортган. Нигер президенти офиси Базум ва унинг оиласи яхши аҳволда эканини айтган.

Муҳаммад Базум 2021 йилда президент этиб сайланган. Аввалги президент Махамаду Иссуфу даврида у Ички ишлар вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари лавозимларида ишлаган. AFP хабарига кўра, у сайловда ғалаба қозониб, Африканинг энг қашшоқ ва “тўнтаришга мойил” давлатига раҳбарлик қилган.

Исён Санкт-Петербургда бўлиб ўтган Россия—Африка саммити фонида юз берган. Нигер саммитда иштирок этмаяпти.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Нигерда исён: президент ўз қўриқчилари томонидан ҳибсга олинди
ePN