Дўстона Шимолий Корея ўртоқ Шойгуни кутиб олди (фото)

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу 25 июл куни Пхенянга ташриф буюрди. У Корея уруши якунланганининг 70 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган тантаналарда иштирок этади — КХДР бу урушда ғалаба қозонганини иддао қилади.
Ташриф доирасида Шойгу Шимолий Корея мудофаа вазири Кан Сун Нам билан учрашув ўтказган. Учрашувда Шойгу КХДРни «дўстона давлат» ва «Россиянинг муҳим ҳамкори» деб атаган. «Интерфакс»нинг хабар беришича, Шойгу Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг ҳайкаллари пойига гулчамбарлар қўйган.
imago-images / SNA / Scanpix / LETA
KCNA / KNS / AFP / Scanpix / LETA
KCNA / KNS / AP / Scanpix / LETA
РФ мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
KCNA / Reuters / Scanpix / LETA

Россия мудофаа вазирлиги самолёти Пхенян аэропортида. 2023 йил 25 июл
KCNA / Reuters / Scanpix / LETA






























Изоҳлар 0
…