13:30 / 27.07.2023
379

Беларусдаги «Вагнер» Полша ва Европанинг бошқа давлатларига хавф соладими?

Лукашенко ва Путин Санкт-Петербургдаги учрашувда. Фото: Knews.by

Александр Лукашенко Санкт-Петербург шаҳрида Владимир Путин билан учрашувда июн ойидаги исёндан сўнг Беларус ҳудудига қабул қилинган «Вагнер» хусусий ҳарбийлашган компанияси унинг «асабини таранг» қилаётгани, чунки улар «Варшава томон юриш» қилишни исташаётганини айтган.

Ғарб экспертлари «Вагнер» ХҲК кучлари Полша учун ҳам, Европанинг бошқа исталган давлати учун ҳам жиддий таҳдид бўла олмаслигини айтишмоқда. Бунга сабаб — компания ҳужумкор юришлар учун зарур бўладиган оғир қурол-яроғдан мосуво қилинган — уларга ажратилган ҳарбий техникалар Россия мудофаа вазирлигига топширилган.

«Балки буни айтишим керак эмасди, лекин айтишга мажбурман. Вагнерчилар асабларимизни таранг қилмоқда. «Ғарбга боргимиз келяпти. Бизга рухсат беринг», дейишяпти. Мен уларга Ғарбда сизларга нима бор? — дедим. «Варшавага, Жешувга бир экскурсия қилиб келсак дегандик», деб жавоб беришди», — дея Лукашенконинг сўзларидан иқтибос келтирган Интерфакс.

«Вагнер» ХҲКнинг Беларусдаги базаси. Фото: Maxar / ISW

Лукашенко аввалроқ Путин билан келишганидек, вагнерчиларни Беларуснинг марказида тўплаб ўтиргани, уларни бошқа жойга дисклокация қилишни истамаётгани, чунки уларнинг кайфияти чатоқлигига урғу берган.

«Шуниси аҳамиятга моликки, улар Иттифоқ давлат атрофида нималар бўлаётганини билиб туришибди. Буни, шунчаки чизги тариқасида айтяпман. Шунинг учун биз мудом бу ишларга қарши чиқамиз, мен эса сиздан бу масалани ўзингизда ҳам бир қараб кўришингизни сўрайман», — деган Лукашенко.

«Белта»нинг ёзишича, Путин билан учрашуви чоғида Лукашенко ўзининг айтишига кўра, Полша қўшинлари Иттифоқ давлат чегараларига ташланишини кўрсатувчи харитани намойиш этган. Ундаги маълумотларга кўра, поляк бригадаларидан бири Брест шаҳридан бор-йўғи 40 км нарида, бошқаси эса Гродно шаҳридан 100 км узоқликда жойлашган. Лукашенконинг таъкидлашича, бу нуқталарга асосий стратегик захиралар тортиб келинмоқда ва у бундай сиёсатни «ўйланмаган қадам» деб баҳолайди.

Лукашенко Путинга Полша қўшинларининг жойлашиш харитасини намойиш этган. Фото: Kremlim.ru

Лукашенконинг фикрича, Ғарб давлатларининг якуний режасига кўра ғарбий Украина ҳудудлари Полшага олиб берилади.

«Улар ғарбий Украинани ажратиб олиб, уни Полшага қўшиб юборишмоқчи. Бу Россия Федерация қўшинларига қарши операцияда полякларнинг фаол иштироки учун тўлов бўлади. Америкаликлар ҳам буни қўллаб-қувватлашмоқда», — деган Лукашенко.

Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) таъкидигиа кўра, Беларусда «Вагнер» ХҲКнинг ихтиёрида оғир қурол-яроғ мавжудлиги хусусида бирор белги йўқ. Таҳлилчиларнинг эслатишича, вагнерчилар қуролли исён якунлангач, Путин ва Лукашенко билан тузилган битимга кўра ҳарбий техника ва бошқа қуролларни РФ мудофаа вазирлигига топшириши керак бўлган. Ўз навбатида, РФ мудофаа вазирлиги яқинда ёлланма жангчилардан қурол-яроғ ва техникаларни қабул қилиб олгани тўғрисида ҳисобот эълон қилганди.

Экспертлар шунингдек, Беларусдаги Осиповичи шаҳри яқинидаги «Вагнер» ХҲК асосий базасининг Maxar сунъий йўлдошлари орқали туширилган фотосуратларига қараб ҳам хулоса қилишмоқда. 23 июл куни туширилган энг сўнгги фотосуратлардан кўринишича, база ичида ва унинг атрофида турган транспорт воситалари юзлаб енгил машиналар, кичикроқ юк машиналари ва 35 тача яримтиркамалардан иборат.

«Вагнер» ХҲКнинг Беларусдаги базаси. Фото: Maxar / ISW

«Беларусда жойлашган «Вагнер» ХҲК кучлари токи механизациялашган техника билан таъминланмас экан, Полша учун ҳам, Украина учун ҳам ҳарбий таҳдид бўла олмайди. Ҳаттоки зарур техника билан таъминланган тақдирда ҳам улар НАТО учун жиддий таҳдидга айланмайди», — дея хулоса чиқаришган таҳлилчилар.

Экспертлар яна бир жиҳатга урғу қаратишган. «Вагнер» ХҲКнинг Беларус ҳудудидаги янги гарнизони Москвадан 720 км нарида жойлашган. Олдингиси — Краснодар ўлкасида жойлашгани Россия пойтахтидан 1370 км нарида эди.

«Вагнер» ХҲКнинг 23–24 июн кунги ҳарбий исёнидан сўнг компания асосчиси Евгений Пригожин Беларусга йўл олиши эълон қилинган эди. ХҲК ёлланма жангариларига ё уйга қайтиш, ёки мудофаа вазирлиги билан шартнома имзолаш ёки Пригожин ортидан Беларусга йўл олиш таклиф этилган эди.

14 июл куни Беларус Республикаси мудофаа вазирлиги «Вагнер» ХҲК ёлланма жангарилари мамлакатга кириб келишганини эълон қилди. Вазирлик Могилёв областидаги «машқ нуқталари» ҳақида сўз очиб, у ерда «Вагнер» ёлланма жангчилари йўриқчи сифатида иш бошлашганини хабар қилди. Кейинроқ Беларус мудофаа вазирлиги «Вагнер» ХҲК билан Полша чегараси яқинида биргаликда машқлар ўтказилгани ҳақида гапира бошлади. «Вагнер»нинг Маркс лақабли «қўмондонлар кенгаши» аъзоси Беларусга 10 минггача ёлланма жангарилар кириб келишини таъкидлаганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Беларусдаги «Вагнер» Полша ва Европанинг бошқа давлатларига хавф соладими?
ePN