Украинада Россия билан боғлиқ бўлган барча топонимларнинг номини ўзгартириш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. Бу ҳақда давлат тилини ҳимоя қилиш бўйича комиссар Тарас Кремин маълум қилди.
Кремин мазкур баёнотни Facebook саҳифасида эълон қилган.
«Украинадаги Россия империячилик сиёсатини тарғиб қилишни қоралаш ва тақиқлаш, топонимларни деколонизация қилиш тўғрисида»ги қонун Украина Олий Радаси томонидан 2023 йил 21 мартда қабул қилинган.
Топонимлар олти ой ичида ўзгартирилиши шарт.
Маҳаллий ҳокимият органлари ва маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига Радага номларни Россия ва СССР билан боғлиқ бўлган аҳоли пунктларини қайта номлаш бўйича таклифлар керак бўлади, масалан, Северодонецк, Aрбузинка, Южноукраинск, Южное, Надеждовка, Луч.
Шунингдек, Украинада Россия империяси ва Собиқ Иттифоққа алоқадор ёдгорликлар шиддат билан олиб ташланмоқда. Жумладан, бугун СССР раҳбарларидан бири Леонид Брежневнинг бюсти ўзи туғилган Каменское шаҳридан олинди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!