19:09 / 28.07.2023
512

Украина қарши ҳужумнинг асосий босқичига ўтди

Украина қарши ҳужумнинг асосий босқичига ўтди

Украина Қуролли кучлари қарши ҳужумнинг асосий босқичини бошлади. Бу ҳақда "The New York Times" нашри Пентагон вакилларига таяниб хабар бермоқда.

"Украина ўзининг қарши ҳужумининг асосий қисмини бошлаб, аксарияти Ғарбда тайёргарликдан ўтган захирадаги минглаб ҳарбийларни жангга киритмоқда", — дейилади нашр хабарида.
Газетанинг бошқа манбаларига кўра, агар муваффақиятли бўлса, янги операция бир ҳафтадан уч ҳафтагача давом этади.
Шу билан бирга, "The Washington Post" газетасининг америкалик амалдорга таяниб ёзишича, Украина қарорининг мақсади ҳалигача номаълум.
"Бу (Украинанинг ҳозирги ҳаракатлари — таҳр.) муҳим қадам эканлигига катта ишонч йўқ", — дея америкалик амалдор сўзларидан газета иқтибос келтирган.
Sputnik радиоси эфирида ҳарбий сиёсатшунос, Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети сиёсий таҳлил ва ижтимоий-психологик жараёнлар кафедраси мудири Андрей Кошкин жанговар ҳаракатлар шиддати ҳақиқатан ҳам кучайганини таъкидлади.
Биз, албатта, барча фронтлар бўйлаб фаол жанговар ҳаракатлар содир бўлаётганини биламиз. Уларнинг жадаллиги ошди, бу ҳақиқатни ҳеч ким инкор қила олмайди. Лекин қайси босқичда — номаълум, чунки биз аллақачон хориждан қарши ҳужум ҳақида кўплаб баёнотлар ва шарҳлар эшитганмиз: у қачон бошланади, қанча давом этади, аллақачон тугаганми ёки давом этмоқдами ёки йўқ. Бугунги кунда, менимча, қайси босқич эканлиги муҳим эмас.
Асосийси — натижа. Натижа қуйидагича: Россия Қуролли кучлари муваффақиятни таъминлайдиган ўзига юкланган жанговар топшириқларни самарали бажариб келмоқда. Бугунга қадар УҚКнинг қарши ҳужуми унга фойда олиб келмаган ва қандайдир натижага эришишининг иложи йўқ”, — деди Андрей Кошкин.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина қарши ҳужумнинг асосий босқичига ўтди