15:11 / 29.07.2023
143

Россияда чақирув қоғози топширилгандан кейин мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқлаб қўйилади

Россияда чақирув қоғози топширилгандан кейин мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқлаб қўйилади
Фото: Global Look Press

Россия парламентининг юқори палатаси – Федерациялар кенгаши 28 июль, жума куни фуқароларга чақирув қоғози берилган пайтдан бошлаб Россиядан чиқиб кетишни тақиқловчи қонунни маъқуллади. Ҳужжатда таъкидланишича, хорижга чиқишни тақиқлаш ҳарбий комиссарликка боришни таъминлашга қаратилган вақтинчалик чора ҳисобланади.

Россиядан чиқиб кетишни тақиқлаш чақирув қоғози реестрда пайдо бўлган пайтдан бошлаб кучга киради. Муддатли ҳарбий хизматчининг мамлакатдан чиқиб кетишини тақиқлаш тўғрисидаги қарор ҳарбий комиссарлик томонидан унга чақирув қоғози юборилган куни чиқарилади.

25 июль куни Давлат думаси депутатлари ҳарбий ҳисобни юритиш бўйича ягона реестрини яратишга қаратилган қонунга ўзгартириш киритишни таклиф қилди. Апрель ойида Давлат думаси ҳарбий хизматга мажбурлар ва электрон чақирув қоғозлари рақамли реестри тўғрисидаги қонунни қабул қилди, Федерациялар кенгаши уни тасдиқлади.

Бундан буён чақирув варақалари нафақат шахсан ёки иш берувчи орқали, балки электрон шаклда ҳам топширилади. Барча чақирув қоғозларининг юридик жиҳатдан кучи бир хил бўлади. Электрон чақирув қоғозлари - ахборот ресурсида (чақирув қоғозлари реестри) жойлаштирилган пайтдан бошлаб, почта орқали жўнатилганлари - етказилган пайтдан бошлаб топширилган деб ҳисобланади.

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги раҳбари Мақсут Шадаевнинг айтишича, чақирув қоғозлари реестри кузги чақирув пайтида ишлай бошлайди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда чақирув қоғози топширилгандан кейин мамлакатдан чиқиб кетиш тақиқлаб қўйилади
ePN