date
views 1 133

Энтони Блинкен ядро урушидан ҳам даҳшатлироқ бўлган хавфни айтди

Энтони Блинкен ядро урушидан ҳам даҳшатлироқ бўлган хавфни айтди

Фото: CNN

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Австралиянинг “60 дақиқа” янгиликлар дастурида ҳозирги замонда глобал муаммоларни бирини иккинчисидан муҳимроқ деб ҳисобламаслик кераклигини айтди: муаммоларнинг барчаси эътиборга лойиқ.

Дастур журналистлари Блинкендан қайси муаммо бутун инсоният учун хавфлироқ эканини айтиб беришни сўрашди: катта мамлакатлар ўртасидаги тахминий ядро урушими ёки глобал иқлим ўзгариши.

“Менимча, қандайдир иерархия ҳақида гапириб бўлмайди”, — деб таъкидлади АҚШ давлат котиби.

Блинкен иқлим ўзгариши дунё аҳолиси учун даҳшатлироқ муаммо эканлигини тушунтирди.

Шу билан бирга, Блинкеннинг қўшимча қилишича, ҳозирда халқаро ҳамжамият учун яна бир қатор кескин муаммолар мавжуд. Бу борада Ғарб давлатлари “ҳушёрроқ” бўлиши кераклигини таъкидлади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Энтони Блинкен ядро урушидан ҳам даҳшатлироқ бўлган хавфни айтди