date
views 441

Путин: Дунё иқтисодиётидаги муаммолар илдизи Ғарб хатоларида

Путин: Дунё иқтисодиётидаги муаммолар илдизи Ғарб хатоларида
Дунё бозорларидаги муаммолар илдизи Россия олиб бораётган махсус ҳарбий операцияда эмас, балки Ғарбнинг иқтисодий сиёсати хатоларидадир. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
Бу ерда Россия ва бизнинг махсус ҳарбий операциямизнинг нима алоқаси бор? Ҳеч қандай алоқаси йўқ. Тўғри, бу бундай муаммоларнинг кучайиши учун туртки бўлганини тан олиш керак, бироқ муаммолар илдизи бу ерда эмас. Муаммолар илдизи улар (Ғарб мамлакатлари) хатоларида, улар ўн йиллар давомида одатдагидек қандайдир ички сиёсий қарашлари шароитларидан келиб чиқиб, кетма-кет такрорлаган иқтисодий сиёсати хатоларида”, - деди Путин.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, махсус ҳарбий операция бошланиши билан Ғарбга барча ўз хатоларини Россияга ағдариш жуда қулай бўлиб қолган.
Уларни шундай ҳам қилишмоқда – уларга хос бўлган одатий ярқираш билан. Валақлашни билишади, холос. Жуда қулай позиция”, - деди Путин.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин: Дунё иқтисодиётидаги муаммолар илдизи Ғарб хатоларида