15:07 / 31.07.2023
194

Россия Мудофаа вазирлиги Қрим яқинида 25 та дрон уриб туширилганини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Қрим яқинида 25 та дрон уриб туширилганини маълум қилди
Фото: Reuters

Россия Мудофаа вазирлиги Россия томонидан аннексия қилинган Қримга йўл олган 25 та Украина самолёти типидаги учувчисиз учиш аппарати тутиб олинганини маълум қилди.

«Украинанинг 16 та дрони ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларидан ўққа тутилиши натижасида уриб туширилди. Яна тўққизта Украина учувчисиз учоғи радиоэлектрон уруш воситаси ёрдамида йўқ қилинди ва нишонга етмай, Қора денгиз ҳамда Тарханкут бурнида қулади», — дея хабар берди вазирлик 30 июль, якшанба куни. Унинг баёнотига кўра, «талафот кўрганлар ва вайроналар йўқ».

Бундан ташқари, Россия идораси учта Украина дронларининг Москвадаги объектларга ҳужуми олди олинганини эълон қилди. Москва вилоятининг Одинцово туманида битта дрон ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари томонидан уриб туширилди, яна иккитаси радиоэлектрон уруш воситаси ёрдамида йўқ қилинди ва Москва шаҳри ҳудудига қулади, деб хабар қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

30 июлга ўтар кечаси Москвага бир ҳафта ичида иккинчи дронлар ҳужуми амалга оширилди. Ҳужум натижасида «Москва-Сити»даги иккита бинога зарар етган. Портлашлардан бири Москва марказидаги IQ-кварталида 50 қаватли бинода 5-6-қаватларда содир бўлди. IQ-квартал - «Москва-Сити» ҳудудидаги кўп функцияли комплекс.

ТАСС хабарига кўра, «ойналар синган», ҳеч ким жабрланмаган, ёнғин содир бўлмаган. «Око-2» минорасида биринчи қаватдан тўртинчи қаватгача дераза ойналари синган. Ҳужумдан кейин «Москва-Сити» яқинидаги Тестовская кўчаси бўйлаб ҳаракат тўсиб қўйилди, Внуково аэропорти ҳам ишини тўхтатди.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Мудофаа вазирлиги Қрим яқинида 25 та дрон уриб туширилганини маълум қилди