date
views 612

Россиянинг Украинага чегарадош ҳудудларида аҳолига қурол тарқатиш бошланди

Россиянинг Украинага чегарадош ҳудудларида аҳолига қурол тарқатиш бошланди
Фото: РИА Новости

Россиянинг Украина билан чегарадош Белгород вилояти «ҳудудий мудофаа» жангчилари ва Курск вилояти халқ кўнгилли отряди аъзоларига қурол-яроғ берилди. Кремль «ҳамма нарса қатъий қонун асосида амалга ошаётганини» таъкидлади.

ТАСС хабарига кўра, чегара ҳудудининг мудофаа отрядларига қўшилган кўнгиллиларга автомат, дронга қарши қуроллар ва УАЗ автомашиналари топширилган. Белгород вилоятининг мудофаа отрядларида 3 мингга яқин аъзо борлиги айтилмоқда.

Шунингдек, Курск вилояти халқ кўнгилли отрядларига ҳам қурол берилади.

«Бир неча ой давомида биз халқ кўнгилли отрядини қурол билан таъминлаш масаласи устида ишлаяпмиз. Бугун механизм топилди, деб айта оламан. Базага қуролларнинг биринчи партияси етиб келди. Яқин келажакда биз қуроллар сонини 300 тага етказамиз», деди Курск вилояти губернатори Роман Старовойт.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков сўзларига кўра, «ҳамма нарса қатъий қонун асосида амалга оширилмоқда» ва қурол тарқатиш «чегара минтақасидаги жойларда мавжуд вазият билан боғлиқ». Давлат Думаси губернаторларга ўз ҳарбий тузилмаларини яратишга рухсат берувчи тузатишларни қабул қилган.

2022 йил охирида Россия ҳукумати Украина билан чегарадош Белгород вилоятида ҳудудий мудофаа отрядларини ташкил қилди. Унга армияга чақирилмайдиган, аммо жанговар тажрибага эга ва «керак бўлса, ўз уйини ва оиласини ҳимоя қилиш» истагида бўлган одамлар таклиф этилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиянинг Украинага чегарадош ҳудудларида аҳолига қурол тарқатиш бошланди