date
views 366

Канада бош вазири Трюдо 18 йиллик турмушидан кейин рафиқаси билан ажрашди

Фото: Reuters

Канада бош вазири Жастин Трюдо ва унинг рафиқаси Софи 18 йиллик турмушидан сўнг ажрашаётганини маълум қилди.

Канада ҳукумати раҳбарининг Instagram саҳифасида жойланган постда айтилишича, жуфтлик “жуда кўп мазмунли ва оғир суҳбатлардан сўнг” ажралишга қарор қилган.

“Биз ҳар доимгидек, бир-биримизга, биз қурган ва қуришда давом этадиган барча нарсаларга чуқур муҳаббат ва ҳурмат кўрсатувчи яқин оила бўлиб қоламиз”, — дейилади постда.

Трюдо идораси баёнотида айтилишича, ажрашиш тўғрисидаги битим имзоланганига қарамай, собиқ эр-хотин оммавий тадбирларда бирга чиқади.

Жастин ва Софи Трюдо 2005 йилда турмуш қурган. Ўн йил ўтгач, Трюдо Канада бош вазири бўлди. Жуфтликнинг уч нафар фарзанди бор: 15 ёшли ўғли Ксаве, 14 ёшли қизи Элла-Жеймс ва тўққиз ёшли ўғли Адриан.

Reuters агентлигига кўра, Трюдонинг ажрашишида “оғриқли тарихий ўхшашлик” бор. Жастиннинг отаси Пер Трюдо ҳам 1977 йилда Канада бош вазири бўлганида рафиқаси Маргарет билан ажрашган. Жастин Трюдо ўшанда олти ёшда эди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Канада бош вазири Трюдо 18 йиллик турмушидан кейин рафиқаси билан ажрашди