Бангладешдаги террорчилик ҳаракати ташкилотчиси йирик сиёсатчининг ўғли эканлиги аниқланди

Бангладешдаги террорчилик ҳаракати ташкилотчиси йирик сиёсатчининг ўғли эканлиги аниқланди
Бангладешдаги террорчилик ҳаракати ташкилотчиси йирик сиёсатчининг ўғли эканлиги аниқланди

Аввал хабар қилганимиз - Бангладешдаги
теракт ташкилотчиси мамлакатдаги йирик сиёсатчининг ўғли эканлиги аниқланган.

Ресторанга ҳужум уюштирган террорчилардан бири Бангладешдаги йирик сиёсий партиялардан бири "Авами Лиг" бош котиби ўринбосарининг ўғли эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда партия вакилларидан бири Мукул Чаудхури хабар берган.

Бироз олдин ижтимоий тармоқда пайдо бўлган суратлар орқали террорчилар шахси аниқланган эди. Улар орасида таниқли сиёсатчи Имтиёз Бабулнинг ўғли 20 ёшли нуфузли олийгоҳ талабаси Рохан Имтиёз ҳам бўлган, дея маълум қилади Чаудхури.

Бошқа шахси аниқланган икки жангари ҳам ўзига тўқ оила фарзандлари эканлиги, улар ҳам нуфузли ўқув юртларида ўқиганликлари маълум бўлди, деб хабар беради Риа Новости.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар