date
views 437

Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари музокара ўтказди

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев 4 август куни Ашхобод шаҳрига ташрифи давомида Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов билан музокара ўтказди.

Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, учрашувда давлат раҳбарлари қардош халқларимиз ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик ришталарига асосланган Ўзбекистон—Туркманистон чуқурлашган стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Амалий ҳамкорлик барча йўналишларда кенгайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Биргаликдаги кооперация лойиҳаларини илгари суриш, ҳудудлар ўртасидаги алмашинувлар ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги таъкидланди. “Шовот-Тошовуз” қўшма савдо зонасини тез фурсатда ишга тушириш зарурлиги атилди.

Минтақавий кун тартиби юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилган.

Маълумот учун, 4 август куни Туркманистон пойтахтида Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон президентларининг уч томонлама саммити бўлиб ўтади. Тадбирлар давомида минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари музокара ўтказди