01:30 / 05.08.2023
1 680

Путин Украинадаги урушни 2024 йил охиригача чўзмоқчи. Бунинг сабаби айтилди

Фото: kremlin.ru

Россия президенти Владимир Путин Украинадаги урушни келаси йил охиригача чўзмоқчи. Бу ҳақда америкалик расмийларга таяниб, CNN хабар берди.

Расмийларга кўра, Путин 2024 йил АҚШда бўлиб ўтадиган сайловлар олдидан уруш бўйича режаларини ўзгартирмаслиги мумкин. Сабаби Байденнинг сайловдаги эҳтимолий мағлубияти АҚШни Украинани қўллаб-қувватлашни камайтиришга ва Россиянинг музокаралардаги позициясини яхшилашга мажбур қилади.

Амалдорлардан бири Путиннинг 2024 йилги сайловларгача урушни “ушлаб туришга” уринаётганига “шубҳалари йўқлигини” айтди.

“Путин Трамп унга ёрдам беришини билади. Буни украиналиклар ва Европадаги ҳамкорларимиз ҳам билади”, — дейди разведка маълумотларидан хабардор яна бир манба.

Европалик дипломат Россиянинг урушни АҚШдаги сайловларгача давом эттиришга уриниши “айнан Путиннинг режаси” деб ҳисоблайди.

Қайд этилишича, АҚШ “Путиннинг режалари ва унинг Трамп учун атайлаб урушни давом эттираётгани” ҳақида аниқ маълумотга эга эмас.

Ғарб миллий хавфсизлиги, разведкаси ва дипломатик расмийлари фикрича, келаси йил Путиннинг Украинадаги қарорларига таъсир кўрсатадиган асосий омил бўлиб қолмоқда, бу эса урушнинг 2024 йил охиригача якунланиши эҳтимолини янада камайтиради.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Украинадаги урушни 2024 йил охиригача чўзмоқчи. Бунинг сабаби айтилди