date

Россия қўшинлари Украина шаҳарларига кетма-кет 2 кун бомба ёғдирди

Россия қўшинлари Украина шаҳарларига кетма-кет 2 кун бомба ёғдирди

Жорий йилнинг 5-6 август кунлари тунда Россия Украина шаҳарларини «Кинжал» ва «Калибр» ракеталари ва Шаҳед дронлари билан оммавий равишда ўққа тутди.

Украина президенти Запороже ва Хмельницкий вилоятидаги «Мотор Сич» заводи ўққа тутилганини маълум қилди. Шунингдек, қанотли ракета Харков вилоятининг Купянский туманидаги қон қуйиш марказига келиб урилган.

Маълумотларга кўра, Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жами 30 та ракета ва 27 та дронни уриб туширган.

Россия Мудофаа вазирлиги Украинанинг Хмельницкий ва Ровно вилоятларидаги ҳаво базалари тор-мор этилгани ҳақида хабар берди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Дунё » Россия қўшинлари Украина шаҳарларига кетма-кет 2 кун бомба ёғдирди