date
views 144

Покистонда поезд ҳалокатида 30 киши қурбон бўлди

Покистонда поезд ҳалокатида 30 киши қурбон бўлди

Покистондаги поезд ҳалокати оқибатида қурбон ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда "Дунё" АА Ўзбекистоннинг мамлакатдаги элчихонаси маълумотларига таянган ҳолда хабар бермоқда.

“Покистондаги темир йўл ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида мамлакатимиз фуқаролари йўқ. Вазият дипломатларимиз назорати остида”, - дейилган хабарда.

Кеча Покистон жанубида йўловчи поезди ҳалокатгаучраган эди. Покистоннинг Синд провинцияси, Карачидан 275 километр узоқликдаги Навабшоҳ шаҳри яқинида 10 та вагон рельсдан чиқиб кетган. Бунинг оқибатида 30 киши ҳалок бўлган, 80 киши жароҳат олган.Поезд ҳалокатига нима сабаб бўлгани номаълум.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда поезд ҳалокатида 30 киши қурбон бўлди