
«Улар Украина Қуролли кучлари жангчилари, икки нафари офицер, оддий аскар ва сержантлар ҳам бор. Улар турли йўналишлардаги жангларда қатнашган, озод этилганлар орасида ярадорлар мавжуд. Аскарларимиздан энг каттаси 54 ёшда, энг кичиги - 23 ёш», деб ёзган Ермак.
Россия томони ҳали асирлар алмашинуви ҳақида эълон қилмади.
Аввалроқ «Азовстал» мудофаасига раҳбарлик қилган беш командир бир неча ой давомида Туркияда кузатув остида турганидан сўнг Украинага қайтарилганди.
Ҳарбийларни ватанга Украина президенти Володимир Зеленскийнинг ўзи шахсан олиб қайтган, у 7 июл куни Туркияга учиб келган ва Истанбулда мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашган. 8 июл куни кундузи Зеленскийнинг матбуот хизмати эълон қилган видеода Туркия томони унга беш нафар ҳарбийни топширгани, кейин улар биргаликда президентлик самолётига чиқиб, учиб кетганини кўриш мумкин.
Украина қуролли кучлари Мариуполдаги «Азовстал» металлургия заводини Россия қўшинларидан 2022 йилнинг мартидан май ойи ўрталарига қадар ҳимоя қилган, комбинат ҳудудида улар билан бирга тинч аҳоли вакиллари ҳам яширинганди. Май ойининг иккинчи ярмида Украина қуролли кучлари бош штаби командирларга «шахсий таркиб ҳаётини сақлаб қолиш» бўйича топшириқ беради, шундан кейин «Азовстал» мудофаачилари (жами 2,5 минг ҳарбий) таслим бўлади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!