22:02 / 10.08.2023
373

Уруш ўчоғи бўлган Бахмут ва Авдиивкада вазият қандай?

Фото: ukranews

Америка урушни ўрганиш институти (ISW) рус ва украин кучлари ўртасида шиддатли жанг кетаётган Бахмут ва Авдиивкадаги вазият ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, Украина Қуролли кучлари Бахмутнинг жанубий қанотида ҳужум операцияларини давом эттирмоқда, аммо олдинга силжимади. Таҳлилчилар рус ҳарбийлари Бахмутда чекланган қарши ҳужумларни давом эттириб, шаҳар шимолига қараб олдинга ўтганини айтди. 

Шунингдек, ҳисоботда Россия ҳарбий мухбирларининг маълумотлари келтириб ўтилган. Унда рус кучлари Клишчиевка яқинида муваффақиятли қарши ҳужумлар уюштиргани ва Украина ҳарбийларини бир қанча номаълум истеҳкомлардан сиқиб чиқаргани айтилган. Бироқ ISW таҳлилчилари бунинг визуал тасдиғи йўқлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Россия қўшинлари Авдиивка-Донецк линиясида ҳужум операцияларини давом эттиргани, аммо ҳеч қандай тасдиқланган муваффақиятга эриша олмагани айтилган.

Таъкидланишича, Украина Қуролли кучлари фронтнинг камида учта секторида қарши ҳужум операцияларини давом эттирган ва алоҳида секторларда олдинга силжиган. Геолокация тасвирлари Украина қўшинлари Запорожье вилояти Работино шаҳридан шимоли-шарқда олдинга силжиганини кўрсатмоқда.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Уруш ўчоғи бўлган Бахмут ва Авдиивкада вазият қандай?