date
views 293

Япониялик олимлар сунъий инсон органларини ўстиришга муваффақ бўлди

Фото: SciTech Daily

Япониянинг RIKEN миллий илмий институти олимлари гуруҳи уч ўлчамли сунъий ўстирилган органларни яратиш имконини берувчи қурилмани ишлаб чиқди. Бу ҳақда SciTech Daily хабар берди.

Бундай қурилма дори воситаларини синаш усулини ривожлантириши мумкин. Бундан ташқари, ушбу технология тўқималарнинг қандай ривожланиши ҳақида тушунча бериши ва сунъий органларни ўстиришнинг яхшироқ усулларига олиб келиши мумкин.

Мутахассислар ҳақиқий биологик ривожланишни қайта тиклаш учун органоидларни (ҳақиқий органларга ўхшаш, аммо лабораторияда ўстирилган тўқималар) яратишга ҳаракат қилди. Ҳақиқий тўқималар каби ишлайдиган органоидлар препаратлар ишлаб чиқиш учун муҳимдир, чунки уларнинг турли тўқималарга қандай таъсир қилиши аҳамиятли.

Бу органларнинг ривожланиш жараёни ҳақида тушунча беради ва тирик органларнинг ўсиши йўлидаги яна бир қадам ҳисобланади.

Бироқ органоидларни ишлаб чиқиш осон жараён эмас. Табиатда тўқималар мураккаб жараён орқали ривожланади, лабораторияда ўстирилган органоидлар ҳужайралари одатда бир хил шароитда ривожланади.

Бунинг учун мураккаб ускуналар ва техник кўникмаларни талаб қиладиган 3D босиб чиқариш ёки микрофлуидик технологиялардан фойдаланиш мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Япониялик олимлар сунъий инсон органларини ўстиришга муваффақ бўлди