date

Гавайидаги ўрмон ёнғинлари: қурбонлар сони 80 кишига етди (фото, видео)

Фото: AP Photo

Гавайи архипелагидаги Мауи туристик оролида содир бўлаётган ўрмон ёнғинларида, сўнгги маълумотларга кўра, камида 80 киши ҳалок бўлди.

Қайд этилишича, ёнғин қурбонларининг асл сони кўпроқ бўлиши мумкин, чунки қутқарувчилар оловда қолган биноларни ҳали текширишга улгурмади, дейди маҳаллий расмийлар.

Орол мэри Ричард Биссеннинг сўзларига кўра, қутқарувчилар ҳамон кўчада топилган жасадларнинг сонини аниқламоқда. Шунингдек, ёнғинни ўчириш ишлари давом этяпти. Ёнғин 1 900 квадрат метр майдонни қамраб олган. 11 мингга яқин одам электр энергиясисиз қолган.

Фото: Reuters

Оролда табиий ёнғинлар 8 август куни бошланган. Олов биноларни қамраб олган ва кучли шамол таъсирида бошқа уйларга тарқалган. Баъзи маҳаллий аҳоли вакиллари ёнғиндан қутулиш учун ўзини океанга ташлашга мажбур бўлган. Кўчаларни қалин тутун қоплагани сабаб аҳоли атрофни деярли кўра олмай, машиналарда шаҳарни тарк этган. Ёнғинларнинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум.

Фото: Twitter (Х)
Фото: Телеграф

10 август куни АҚШ президенти Жо Байден Гавайини табиий офат ҳудуди деб эълон қилди ва архипелагнинг жабрланган ҳудудларига федерал ёрдам кўрсатишни буюрди. Маҳаллий ҳукумат ҳозирги ёнғинларни ороллар тарихидаги энг даҳшатли табиий офатлардан бири деб атамоқда. Зарарни бартараф этиш учун кўп йиллар ва миллиардлаб доллар керак бўлади, дейди улар.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Гавайидаги ўрмон ёнғинлари: қурбонлар сони 80 кишига етди (фото, видео)