date
views 421

Жанубий Кореяда қозоғистонлик аёл автобус ҳайдовчисига пичоқ урди

Фото: JTBC

Жанубий Кореянинг Insight ахборот агентлиги хабарига кўра, қозоғистонлик 50 ёшли аёл автобус ҳайдовчисига ҳужум қилгани учун Сеул полицияси томонидан қўлга олинди. Аёл ҳайдовчига пичоқ урган.

Ҳодиса Сеулни Сувон ва Кореянинг бошқа йирик шаҳарлари билан боғлайдиган Кёнбу тезюрар трассасида содир бўлган. Нашрнинг ёзишича, сайёҳлик автобуси кўприк остидан ўтгач, йўлда унинг қаршисидан бир аёл югуриб чиққан, сўнг автобус ойнасини синдирмоқчи бўлган. Автобус ҳайдовчиси аёлни тўхтатиш учун пастга тушганида, аёл унга кичкина пичоқни уриб, қочиб кетган.

Ҳужумчи 11 дақиқадан сўнг қўлга олинди. ОАВ маълумотларига кўра, у Қозоғистон фуқароси бўлиб чиқди.

Ҳайдовчининг жароҳати ҳаёти учун хавфли эмаслиги айтилди, у шифохонага етказилган. Ҳодиса вақтида автобусда йўловчилар бўлмаган. Қўлга олинган шахс гиёҳванд моддалар истеъмол қилган-қилмагани текширилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жанубий Кореяда қозоғистонлик аёл автобус ҳайдовчисига пичоқ урди