Зеленский Байден ва Трампни ортда қолдирди

Зеленский Байден ва Трампни ортда қолдирди

Gallup тадқиқотига кўра, АҚШ аҳолисининг аксарияти Британия шаҳзодаси Уилям ва Украина президенти Владимир Зеленский ҳақида ўз сиёсатчиларидан кўра кўпроқ ижобий фикрда.

Украина президенти ҳатто АҚШнинг амалдаги раҳбари Жо Байден ва собиқ президент Доналд Трампни ҳам ортда қолдирган.

Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 57 фоизи Украина раҳбарини яхши кўради, 29 фоизи эса салбий.

Британия шаҳзодасига келсак, америкаликларнинг 59 фоизи уни ижобий, атиги 22 фоизи салбий қабул қилади. Шу билан бирга, АҚШнинг амалдаги президенти Жо Байденни респондентлар орасида атиги 41 фоиз қўллаб-қувватлаган ва 57 фоиз салбий овоз олган. Унинг сайловдаги эҳтимолий рақиби Доналд Трамп бироз яхшироқ қабул қилинади - 41 фоиз маъқуллаш 55 фоиз салбий.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар