date
views 209

Ла-Манш бўғозида мигрантлар бўлган қайиқ чўкиб кетди

Фото: AFP

Ла-Манш бўғозида ичида мигрантлар бўлган қайиқ чўкиб кетди. Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Франциянинг Ла-Маншбўйи ва Шимолий денгиз префектураси маълум қилди.

Ҳозиргача 50 киши қутқариб олинган. Қурбонларни қидириш давом этмоқда.

Қутқарув операциясида Франциянинг тўртта кемаси ва бир вертолёт, шунингдек, Британиянинг иккита кемаси иштирок этмоқда.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Эгей денгизидаги Грециянинг Китера ва Лесбос ороллари яқинида бирйўла иккита муҳожирлар қайиғи ҳалокатга учраганди. Оқибатда ҳар икки қайиқда бўлган 30 га яқин инсон ҳалок бўлган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ла-Манш бўғозида мигрантлар бўлган қайиқ чўкиб кетди