
Қайд этилишича, улар орасида икки бола бор: 5 ёшли қиз ва 10 ёшли ўғил бола.
Mash маълумотига кўра, бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлган. У 1990 йилда туғилган Н.Р. экани айтилади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги бу борада ҳозирча расмий маълумот эълон қилгани йўқ.
Доғистон республикаси маркази Махачқалъа шаҳрида ёнилғи қуйиш шохобчасида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 35 киши ҳалок бўлди.
Shot Telegram-канали ФВВдаги манбасига таяниб ёзишича, портлаш тўлқини туфайли ёнаётган ёнилғи аланга ичида қолган автосервисни кўриш учун келган ва ундан 50 метр радиусда бўлган одамларга ёпирилган. Mash Telegram-канали маҳаллий аҳолига таяниб, портлаш оқибатида одамлар бўлган автобус бутунлай ёниб кетганини даъво қилмоқда.
Mash’нинг ёзишича, ёнилғи қуйиш шохобчаси ҳудудида бирорта ҳам ўт ўчириш гидранти ишламаган, ёнғинни ўчириш учун сув қўшни ҳудудлардан олиб келинган, жабрланганлар маҳаллий аҳоли томонидан шифохоналарга етказилган.
Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, жабрланганларнинг бир қисми кейин бошқа тиббиёт муассасаларига ўтказилган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳволи ўта оғир беморларни Москвага олиб бориш учун Махачқалъага махсус самолёт юборди.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!