Соат 21:50 атрофида Махачқалъадан чиқишдаги Новокули қишлоғининг Кулинская кўчаси ва Федерал шоссе чорраҳасида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида иш жараёнида портлаш туфайли ўт чиққан, кўп ўтмай ёнғин автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчасига ҳам тарқалган.
ТАСС агентлиги фавқулодда хизматларга таяниб ёзишича, автозаправкада ёнилғи тўлдирилган саккизта цистернадан иккитаси портлаб кетган. Ёнғин майдони 600 квадрат метрни ташкил этган. Ёнғинни ўчиришга уч соат вақт кетган. Ўт ў чириш ишларига 70 дан ортиқ ходим ва 20 та техника жалб этилган. Шунингдек воқеа жойига 200 нафарга яқин полициячи етиб келган. Доғистон раҳбари қайд этишича, фавқулодда хизматлар ходимлари ҳаракатлари туфайли «биринчи портлашдан омон қолган ёнилғи баклари ёниши ва портлашининг олди олинган, акс ҳолда оқибатлар бундан ҳам оғир бўлиши мумкин эди».
Портлаш ва ёнғиннинг аниқ сабаблари ҳозирча аниқланмаган. «Ҳуқуқ-тартибот органлари текширув ўтказмоқда, унинг якунларига кўра адолат қарор топиши ва доғистонликларнинг хавфсизлиги таъминланиши учун барча чоралар кўрилади», — деган Меликов.
Терговчиларга кўра, портлашга тез алангаланувчи ўғит сабаб бўлган бўлиши мумкин.
Тергов қўмитаси портлаш факти бўйича эҳтиётсизлик оқибатида икки ёки ундан ортиқ шахснинг ўлимига сабаб бўлган истеъмолчилар ҳаёти ёки соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган хизматлар кўрсатиш моддаси (ЖК 238-модда, 3-қисми) бўйича жиноят иши қўзғатган.
Доғистон раҳбари қурбонларнинг оилаларига республика фондидан моддий ёрдам сифатида миллион рублдан ажратилишини эълон қилган. Жароҳат олган фуқароларга эса, жароҳатининг жиддийлик даражасига кўра 200 минг рублдан 400 минг рублгача товон пули тўлаб берилади.
15 август куни бутун Доғистон бўйлаб мотам эълон қилинди — давлат байроқлари туширилади, маданият муассасалари ва телеканалларга кўнгилочир тадбирлар ва дастурларни бекор қилиш тавсия этилган.
Доғистон, Портлаш, Ёнғин, Махачқалъа “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг