date
views 93

Машиналарни кўчада ювиш мумкин эмас: Канадада қурғоқчилик хавфи сабаб сувдан фойдаланиш чекланди

Фото: Telegram

Канадада қуруқ об-ҳаво кузатилмоқда. Мамлакат гидрометеорология маркази қишнинг илиқ ва қуруқ келишини прогноз қилди. Шунга асосан Алберта провинциясидаги йирик шаҳар — Калгари ҳокимияти қурғоқчилик даражасини кўрсатувчи стрелкани кўтарди ва сувдан фойдаланишга мажбурий чекловлар киритди.

Энди Калгари аҳолиси ва корхоналар фақат муайян вақтларда сув сепкичлар, шланглар ёки ерости сув тизимларидан фойдалана олади. Хусусан, ҳовлилардаги чимга ҳафтасига бир марта, максимум икки соат давомида сув қуйиш мумкин.

Шаҳар ҳокимияти қуйидаги мақсадларда сувдан фойдаланишни қатъий тақиқлади:

  • уйларни ташқаридан ювиш;
  • дераза ойналарини ташқаридан ювиш;
  • машиналарни кўчада ювиш;
  • йўлаклар ва асфалтни ювиш;
  • фаввораларни тўлдириш.

Ҳокимият ҳам шаҳардаги парклар ва чимларга сув қуйишни тўхтатади, фаввораларни ўчириб қўяди.

Белгиланган қоидаларга амал қилмаслик 400 Канада (300 АҚШ) доллари миқдоридаги жаримага сабаб бўлиши мумкин.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Машиналарни кўчада ювиш мумкин эмас: Канадада қурғоқчилик хавфи сабаб сувдан фойдаланиш чекланди