date
views 363

Олимлар коронавируснинг янги симптомини аниқлади

Иллюстратив фото: shutterstock.com

Буюк Британиянинг Лидс университети олимлари оёқ-қўлларнинг қизариши, қичишиш ва санчиш билан бирга кечадиган COVID-19 нинг янги аломатини аниқлади. Бу ҳақда Independent хабар берди.

Ковид билан касалланганларнинг аксарияти биринчи аломатлар пайдо бўлганидан кейин бир неча кун ёки ҳафта ичида тузалиб кетади.

Ҳозиргача энг кўп учрайдиган аломатлар қаторига кучли чарчоқ, ҳид билиш ҳиссини йўқотиш, мушаклар оғриғи ва нафас қисиши киради. Бошқалар симптомлар эса қуйидагилардан иборат:

  • хотира муаммоси;
  • кўкрак қафасидаги оғриқлар;
  • уйқусизлик;
  • юрак уриши тезлашиши;
  • бош айланиши;
  • бўғимлардаги оғриқлар;
  • қулоқдаги шовқин;
  • депрессия ва ташвиш.

Олимлар томонидан олиб борилган янги тадқиқот “узоқ муддатли ковид” деб аталадиган илгари номаълум бўлган аломатни аниқлади. Тегишли тадқиқот 33 ёшли бемор эркакнинг бошидан кечирган янги аломатни тасвирлайди.

Эркак тик турганида унинг оёқлари оғирлашган, қичишиш, санчиш кузатилиб, 10 дақиқа  ичида тери ранги кўкарган.

Бундан ташқари, эркакнинг оёғида вақти-вақти билан тошмалар пайдо бўлган, аммо у ётганида сирли аломатлар йўқолган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Олимлар коронавируснинг янги симптомини аниқлади