date
views 553

Москва шаҳрига яна дрон ҳужуми уюштирилди

Москва шаҳрига яна дрон ҳужуми уюштирилди

Россия Мудофаа вазирлиги 18 августга ўтар кечаси Москвага дрон ҳужуми уюштирилганини маълум қилди.

Вазирлик маълумотига кўра, қурилма Москва вақти билан соат 04:00 атрофида Москва ва Москва вилоятида жойлашган объектларга ҳужум қилишга уринган. Мазкур дрон ҳаво мудофааси ёрдамида уриб туширилган ва Краснопресненская қирғоғидаги нотураржой биносига қулаган. Ҳодиса натижасида қурбонлар ва ёнғинлар йўқ, дея таъкидланади.

Москва мери Сергей Собянинга кўра, учувчисиз қурилма ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари томонидан йўқ қилинган. Натижада Экспомарказ павилонларидан бири қисман шикастланган. Айни дамда шаҳар фавқулодда хизматлари дрон қулаган жойда ишлашмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москва шаҳрига яна дрон ҳужуми уюштирилди