20:38 / 18.08.2023
1 237

Украина разведкаси уруш қандай якунланишини прогноз қилди

Фото: Getty Images

Украина Мудофаа вазирлиги разведка бош бошқармаси вакили Андрей Юсов уруш қачон тугаши ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақда УНИАН хабар берди.

Юсовнинг сўзларига кўра, асосий савол уруш қандай якунланишида.

“Уруш Украина ерларининг озод этилиши ва Европа, Евроатлантика ҳамжамиятининг ажралмас қисми сифатида эркин, мустақил, суверен Украина давлатининг барпо этилиши билан якунланади.
Албатта, биз календарлар, саналар ҳақида гапирмаймиз. Аммо Украина хавфсизлик ва мудофаа кучлари, бутун украин халқи бу сана имкон қадар тезроқ келиши учун барча имкониятларни ишга солмоқда”, — деди разведка расмийси.

Сўнгги пайтларда Украинани ўққа тутиш кўпайишига нима сабаб бўлгани сўралганда, Юсов рус ҳарбийлари Украина фуқаролик инфратузилмасини янада йўқ қилишга уринаётганини айтди.

“Россия онгли танаффус ва ‘дон битими’дан чиққанидан сўнг, Украина фуқаролик инфратузилмасини, хусусан, порт ва дон инфратузилмасини ўққа тутишни кучайтирганини кўряпмиз”, — деди у.

Бош разведка бошқармаси вакилининг таъкидлашича, бу қўшимча равишда Украина мудофаа кучларининг ҳудудларни деоккупация қилишдаги муваффақиятларига жавобдир.

“Шунга қарамай, Украина ўз ҳудудларини озод қилишда давом этмоқда, рус қўшинлари украинларни қўрқитолмайди”, — дея хулоса қилди Юсов.
Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина разведкаси уруш қандай якунланишини прогноз қилди