date
views 596

Жапаров: Қирғизистон Кампирободни ҳеч кимга бериб юбормади, аксинча, олди

Фото: Кабар
Қирғизистон президенти Садир Жапаров Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга бериб юборгани ҳақидаги танқидларга муносабат билдирди.

«Кампирободни бериб юборди, деб карнай-сурнай чалаётганларни жоҳил дейиш мумкин», деди у «Кабар» ахборот агентлигига берган интервьюсида.

Жапаров сўзларига кўра, Қирғизистон сув омборини ҳеч кимга бериб юбормаган, аксинча, олган.

«Биз уни тенг ҳуқуқ асосида бошқаришга келишдик ва 50 фоизини ўзимизга олдик... Илгари бизни унга 50 метрга ҳам йўлатмасдилар, тўғрими?

Биз ҳар бир қароримиз ва ишимиз учун, ҳатто 50 йилдан кейин ҳам, қизармасдан жавоб беришга тайёрмиз. Биз буткул ва мутлақо халқ манфаати учун ишлаяпмиз. Шу боис, ҳар қандай ҳолатда ҳам шов-шув яратишга интилаётган айрим сайтларнинг маълумотларига эътибор бермасликни сўрайман», деди у.

2022 йил 18 ноябрда Жогорку Кенеш Ўзбекистон билан давлат чегарасини белгилаш тўғрисидаги битимни ратификация қилди. Унга кўра Қирғизистон Ўзбекистонга Кампиробод сув омбори яқинидаги 4485 гектар ерни берди.

Бу Қирғизистонда сиёсий жанжал келтириб чиқарди. Хусусан, келишувга алоқадор ҳудуд аҳолиси, шунингдек, айрим сиёсатчилар ва фуқаролик фаоллари бу келишувга қарши чиқдилар ва Кампирободни ҳимоя қилиш қўмитасини туздилар. Кейинчалик улар ҳибсга олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Жапаров: Қирғизистон Кампирободни ҳеч кимга бериб юбормади, аксинча, олди