date
views 196

БМТ миссияси вакиллари Нигердаги исёнчилар билан учрашув ўтказди

БМТ миссияси вакиллари Нигердаги исёнчилар билан учрашув ўтказди

Фото: AP

БМТ миссияси жума куни Нигерда ҳокимият тепасига келган ҳарбийлар билан учрашди, деб хабар берди шанба куни RFI радиостанцияси.

Аввалроқ БМТ Бош котибининг расмий вакили Стефан Дюжаррик БМТнинг Ғарбий Африка ва Саҳел бўйича махсус вакили Леонардо Сантос Симао ҳокимиятни эгаллаб олган ҳарбийлар билан муаммони ҳал қилишни муҳокама қилиш учун Нигерга борганини маълум қилганди.

“Биздаги маълумотларга кўра, исёнчилар томонидан тайинланган бош вазир мудофаа вазири ва ички ишлар вазири ҳамроҳлигида ўз кабинетида БМТ вакилларини қабул қилган”, — дейилади хабарда.

Узоқ давом этган учрашувда исёнчилар Нигерга нисбатан жорий қилинган иқтисодий санкцияларни “ноқонуний ва ғайриинсоний” дея қоралаган. Шунингдек, улар БМТ расмийларига лавозимидан туширилган президент Муҳаммад Базумнинг аҳволи яхши экани, ҳозирда у зарур озиқ-овқат олаётганини айтишган.

Қўзғолончилар халқаро оммавий ахборот воситаларини бу борада дезинформация тарқатишда ҳам айбладилар, дея таъкидлайди радиостанция.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » БМТ миссияси вакиллари Нигердаги исёнчилар билан учрашув ўтказди