00:25 / 21.08.2023
346

Британия разведкаси Украинанинг урушдаги стратегик муҳим вазифасини айтди

Фото: AP Photo

Россиянинг Украинага қарши уруши давом этар экан Британия разведкаси Россия фронти орқасига чуқур зарба бериш муҳимлигини таъкидлади.

Британия Мудофаа вазирлигига кўра, сўнгги ойларда Россияда таҳдидлар кўлами ошди. Жумладан, Россия аэрокосмик кучлари раҳбарияти Россиянинг ғарбий қисмида ҳаво мудофаасини яхшилаш учун кучли босим остида бўлиши мумкин.

Россия ҳудудига зарбалар бериш стратегик аҳамиятга эга, чунки президент Путин Украинага босқиннинг русларга бевосита таъсири унчалик катта бўлмайди деган тахмин билан ҳужум бошлаган”, — дейилади разведка хабарида.

Таъкидланишича, Россия ҳарбий-космик кучлари штаби бошлиғи, генерал-полковник Виктор Афзалов босим остида бўлиши кутилмоқда.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британия разведкаси Украинанинг урушдаги стратегик муҳим вазифасини айтди