06:30 / 21.08.2023
317

ОАВ: Урушда ғалаба қозониш учун Украина 3 млн одамни сафарбар қилиши керак

Фото: AP

Ҳозирда Украина аҳолиси 30 миллион кишидан ошади. Россияга қарши урушда ғалаба қозониш учун 3 миллион фуқарони фронтга сафарбар қилиш керак. Бу ҳақда Германиянинг Welt нашри хабар берди.

Қайд этилишича, Украина Қуролли кучларининг сони 3 миллионга етиши мумкин. 1947-1948 йилларда Исроилда ҳам фуқароларнинг 10 фоизи фронтга сафарбар этилгани таъкидланади.

“Бундай рақамлар билан Украина эски услубда ғалаба қозониши ва ўз ҳудудини озод қилиши мумкин”, — дейилади хабарда.

ОАВ “минг йилликнинг биринчи йирик уруши” на санкциялар, на дронлар ва ракеталар билан ҳал қилиб бўлмаслигини маълум қилди.

Украинада сафарбарлик

17 август куни Владимир Зеленский иккита қонунни имзолади: Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик тўғрисида, улар 2023 йил 15 ноябргача узайтирилди.

Украина парламенти ҳали сафарбарлик тўғрисидаги қонунга ўзгартиришлар киритишни режалаштирмаяпти, тизим аввалдан қабул қилинган меъёрлар асосида ишлайди.

Аммо Украина барча эркаклар хизматга кетганда умумий сафарбарлик эълон қилиши мумкин. Буларнинг барчаси урушнинг давомийлиги ва Россия уни давом эттириш учун сарфлайдиган ресурсларга боғлиқ.

Украина мудофаа кучларининг умумий сони бир миллион кишидан ошади, шундан 800 мингга яқини Украина Қуролли кучларида хизмат қилади.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ОАВ: Урушда ғалаба қозониш учун Украина 3 млн одамни сафарбар қилиши керак