МРБ жосуси Хитойда қўлга тушди

МРБ жосуси Хитойда қўлга тушди

Хитойда Марказий разведка бошқармаси жосуси ҳибсга олинди. Хитойнинг Давлат хавфсизлик вазирлиги «Марказий разведка бошқармаси жосуси» бўлган ходимнинг ҳибсга олинганини эълон қилди.

Қайд этилишича, Хитой вазирлигининг Хао исмли 39 ёшли ходими Японияда ўқиётганда АҚШ Марказий разведка бошқармаси томонидан ёлланган ва жосусга айланган.

Хабарда Хао ишлаётган вазирлик ҳақида маълум қилинмаган.

Бу МРБ жосуслиги билан боғлиқ иккинчи ҳолат. 10 август куни «Италияда ўқиш пайтида Марказий разведка бошқармасида иш бошлаган» давлат қурол компаниясининг 52 ёшли ходими ҳибсга олингани ҳақида хабар берилди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар