date
views 448

Украинада россиялик генералнинг мол-мулки ҳибсга олинди (фото)

Коллаж: “Дарё”

Украинада Россия Саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги кимёвий қуролни хавфсиз сақлаш ва йўқ қилиш федерал бошқармаси бошлиғи, россиялик генерал-полковник Валерий Капашиннинг мол-мулки ҳибсга олинди. Бу ҳақда Украина хавфсизлик хизмати хабар берди.

Активлар рўйхатига Полтава вилоятидаги 20 дан ортиқ савдо объектлари, 3 минг квадрат метрдан ортиқ турар жой кўчмас мулки ва 17 та ер участкаси киради.

Ҳибсга олинган мулклар орасида Капашинлар оиласининг уйи, премиум меҳмонхоналар ва ресторанлар, шунингдек, умумий майдони қарийб 30 минг метр квадрат бўлган офис ва савдо-кўнгилочар марказлари бор. Активларнинг умумий қиймати 1 миллиард гривнадан (тахминан 27 млн доллар) ортиқни ташкил қилади.

Фото: Украина хавфсизлик хизмати
Разведка хизмати россиялик генерал ўз қариндошларидан Москвадаги коррупсион схемалардан олинган маблағларни қонунийлаштириш учун фойдаланганини аниқлади.
Фото: Украина хавфсизлик хизмати

Капашиннинг мол-мулки унинг Украинада яшаган қизи ва куёви номига расмийлаштирилган, бироқ уруш арафасида улар Россияга жўнаб кетган ва Россия фуқаролигини олишган.

Фото: Украина хавфсизлик хизмати
“Бундан ташқари, Капашиннинг қариндошлари ‘оилавий’ бизнес даромадларини Россия ва вақтинча босиб олинган Донбассдаги ‘инвестиция’ лойиҳаларини молиялаштириш учун ишлатган. Кейинчалик бу пулларнинг бир қисми солиқ ва йиғимларни тўлаш сифатида Россия бюджетига йўналтирилган”, — дейилади хабарда.
Фото: Украина хавфсизлик хизмати

Қидирув давомида қуйидагилар аниқланди:

  • Россия намунасидаги ҳарбий форма;
  • Тақиқланган совет рамзлари ва Россиянинг тарғибот адабиёти;
  • Эсдалик совғалари ва Кремлда Капашинга топширилган мукофотлар.
Фото: Украина хавфсизлик хизмати
Фото: Украина хавфсизлик хизмати
Фото: Украина хавфсизлик хизмати
Фото: Украина хавфсизлик хизмати

Украина Жиноят кодексининг бир нечта моддалари бўйича тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада россиялик генералнинг мол-мулки ҳибсга олинди (фото)