19:49 / 23.08.2023
984

Украина Россиянинг Қримдаги С-400 “Триумф” зенит-ракета тизимини йўқ қилди (видео)

Фото: Видеодан кадр

Аннексия қилинган Қримдаги Оленевка қишлоғи яқинида портлаш содир бўлди, натижада Россиянинг С-400 “Триумф” зенит-ракета тизими йўқ қилинди. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлигининг Разведка бош бошқармаси маълум қилди.

Разведканинг таъкидлашича, портлаш натижасида зенит-ракета тизими шахсий таркиби ҳалок бўлган, барча ракеталар йўқ қилинган. Бу русларга қарши “ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимига оғриқли зарбаси” бўлиб, “босиб олинган Қримдаги кейинги воқеаларга” таъсир қилиши таъкидланмоқда.

23 август куни эрталаб Оленевка ҳудудида содир бўлган портлаш оқибатлари акс этган суратлар эълон қилинди. Тасдиқланмаган кадрларда қалин тутун осмонга кўтарилаётганини кўриш мумкин.

Россиянинг ҳарбийпараст “Рибар” телеграм канали Украина Қуролли кучлари бир неча ҳафта давомида фаол равишда кузатаётган Тарханкутга ҳужум қилгани ҳақида хабар берди.

“Украина қўшинлари дастлаб дронлардан фойдаланган, бу эса ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларидан ўт очишга сабаб бўлган, шундан сўнг Украина Қуролли кучлари денгиздан учта ракета учирган”, — дейилади хабарда.

Аннексия қилинган Қрим расмийлари, шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги портлаш ва унинг оқибатлари ҳақида маълумот бермаган.

Сўнгги ҳафталарда Қримда ҳарбий иншоотлар ва инфратузилма объектларига ҳужумлар сони ортган. Энг йирикларидан бири июль ойида Украина ҳарбий-денгиз кучларининг Қрим кўпригига зарбаси бўлди. Украина армиясини Қримдаги фақат айрим ҳужумларда иштирок этганини расман тасдиқлайди.

Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина Россиянинг Қримдаги С-400 “Триумф” зенит-ракета тизимини йўқ қилди (видео)